Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зеленые тарифы» на излишки энергии из ветровых и солнечных источников могут быть снижены в 2026 году Как будет работать «рейтинг крупных заемщиков» в Узбекистане Как учитывать потери от простоев

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

12.09.2025

Читать на русском языке

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 11 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Жорий йилнинг иккинчи чорагида шаклланган иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби юқори суръатларининг нархларга оширувчи таъсирлари давом этди. Шу билан бирга, ўтган йилги база таъсирлари чиқиб кетиши ҳисобига август ойидан инфляция пасая бошлади. Бошқарув инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз – 14 фоиз даражасида сақлаб қолди.

 

Август ойида йиллик инфляция июлга нисбатан пасайиб, 8,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари нархлари ўсишининг секинлашуви ҳисобига базавий инфляция 7,6 фоизгача пасайди.

 

Ялпи талабнинг юқори даражада сақланиши шароитида энергия ташувчилар нархлари ўсишининг иккиламчи таъсирлари хизматлар инфляциясининг юқори шаклланишида намоён бўлмоқда.

 

Сўнгги ойларда мавсумий омиллар ва алмашинув курсининг барқарорлиги инфляцион кутилмаларнинг пасайишига ёрдам берди. Шу билан бирга, кутилмалар ҳақиқий инфляциядан юқори бўлиб қолмоқда.

 

2025 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 7,2 фоизгача тезлашди. Бунда хизматлар секторининг юқори суръатлари билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди.

 

Трансчегаравий ўтказмаларнинг барқарор ўсиши, кредитлашнинг тезлашуви, бюджет харажатларининг ошиши ва юқори инвестицион фаоллик ялпи талабни фаол рағбатлантирувчи омиллардан ҳисобланади.

 

Халқаро савдодаги чекловлар ва глобал алоқалардаги ўзгаришлар фонида жаҳон инфляциясининг кутилганидан секин пасайиши, шунингдек жаҳон озиқ-овқат нархларининг ўсиши ва асосий савдо шерик давлатларида таргетдан юқори инфляциянинг шаклланиши келгусида импорт инфляциясининг тезлашишига ёрдам бериши мумкин.

 

Ушбу шароитларни ҳисобга олган ҳолда 2025 йил якунларида инфляция 8,7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Нисбатан қаттиқ пул-кредит сиёсатининг давом этиши иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини қўллаб-қувватлайди, кредитлаш суръатларининг мувозанатли бўлишига ёрдам беради ва пул бозорида ресурслар нархларининг мутаносиб шаклланишига хизмат қилади, бу ўз навбатида ялпи талабни мувозанатлаштиришга ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтиришга кўмаклашади.

 

Умумий инфляциянинг барқарор пасайиш траекториясига ўтиш жараёни муайян вақт талаб қилади. Яқин ойларда нархларга босим кутилганидан юқори бўлиши хавфи ва асослари пайдо бўлган тақдирда, пул-кредит шароитларининг қаттиқлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2025 йил 23 октябрга белгиланган.