Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2025 йилдаги "Телекоммуникация бозорини босқичма-босқич либераллаштириш ва рақобат бозорини шакллантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 592-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 03.06.2024 йилдаги ПФ-85-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи мобиль ва (ёки) симли тармоқларга эга телекоммуникация операторларига тажриба сифатида ахборот ва киберхавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.
Тажрибада иштирок этиш учун вақтинча талаб ва шартлар тасдиқланди. Хусусан, телекоммуникация операторлари:
- интернетга уланиш марказларини ташкил этиши;
- республика бўйлаб, шу жумладан қийин ва чекка ҳудудларда аҳолининг камида 50 фоизини магистрал толали-оптик алоқа тармоқлари билан қамраб олишни таъминлаш, аҳолини кенг полосали телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш учун инфратузилмага эга бўлиши;
- "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" ДУК ишчи органига зарур лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 19.09.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова