Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняется в вопросах учета аренды (НСБУ №6 и НСБУ №21) Как оформить односторонний ЭСФ Кто должен применять контрольно-кассовую технику Кто должен применять контрольно-кассовую технику

Алоҳида тоифадаги объектлар бўйича давлат харидлари қандай ўтказилади

24.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2025 йилдаги "Айрим тоифадаги объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда давлат харидларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 600-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистонда мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлашда давлат сирлари билан боғлиқ давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган.

 

Қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

  • айрим тоифадаги объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш лойиҳалари реестрини юритиш;
  • айрим тоифадаги объектларда амалга ошириладиган лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш билан боғлиқ давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

Объектларни махсус ажратилган ва тоифаланган объектлар рўйхатига киритиш учун буюртмачи ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.

 

Реестрга фақат "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги тегишли электрон рейтингда мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рухсат этилади. Улар реестрга 5 йил муддатга киритилади.

 

Ушбу объектлар бўйича давлат харидларини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари ва очиқ электрон платформаларда маълумот жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Алоҳида ажратилган ва тоифаланган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича харид комиссиясининг йиғилишлари харид комиссияси аъзоларининг иштирокида юзма-юз ўтказилади.

 

Йиғилиш жараёнида тендерда қатнашиш учун аризалар билан конвертлар очилади, шартлар бажарилиши ва харид ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади. Харид ташкилотчиси конвертларни очишни видеога олади ва видеоёзувни икки йил давомида сақлашни таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова