Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как применить льготу по НДФЛ при покупке квартиры у физлица Как государство простимулирует электротехническую промышленность в 2026–2027 годах Как скорректировать доход от реализации

Саноат маҳсулотлари экспорти ҳудудлар ҳисобига ошади

10.10.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 04.10.2025 йилдаги ПҚ-295-сон қарори билан ҳудудлар саноатини жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

2025-2026 йилларда ҳудудлар саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари:

  • республика саноатида ҳудудлар саноатининг улушини 45 фоизгача ошириш;
  • Саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари томонидан бириктирилган туманлардаги илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 100 та корхонани экспорт фаолиятига жалб қилиш ва уларни экспортчи корхоналарга айлантириш;
  • ҳудудий саноат штаблари томонидан ҳар бир туман ва шаҳарда қўшимча захираларни аниқлаш ва йўналтириш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўшимча 5 фоизга ошириш;
  • ҳудудларда 34 та юқори технологик саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизгача ошириш ва 3,5 мингдан ортиқ иш ўринларини яратиш;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда 5 тагача саноат "ўсиш нуқталари"ни ташкил этиш;
  • республика миқёсида саноат корхоналарининг тизимли муаммоларини "республика - вилоят - туман" тамойили асосида тезкорлик билан ҳал этиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2025-2026 йилларда ҳудудлар бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларининг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2025-2026 йилларда туман ва шаҳарларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган 316 та лойиҳа бўйича микродастур кўрсаткичлари;
  • 2025-2026 йилларда амалга ошириладиган 34 та юқори технологияли янги саноат лойиҳаларининг манзилли рўйхати.

 

Саноат корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

 

2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача:

  • ижтимоий солиқ бўйича базадан саноат корхоналари ходимларининг ҳар бир ходим учун ойига БҲМнинг бир бараваригача бўлган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи суммаси чегириб ташланади, унинг миқдори ходимларнинг йўлкира ва овқатланиш харажатлари билан бирга МҲТЭКМнинг камида икки бараварини ташкил этади;
  • ўз эҳтиёжлари учун гипс хом ашёсини қазиб олиш ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарга гипс қазиб олиш учун ажратилган ерлардан фойдаланганлик учун 50 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

 

Бундан ташқари, барча цемент корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржада сотиш талаби 25 фоизга қисқартирилмоқда.

 

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қопланади:

  •  4 та ҳудудда ихтисослаштириш бўйича саноатни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш учун хорижий консалтинг компанияларини танлов асосида жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир ҳудуд учун 250 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • Хусусий саноат корхоналарида энергия аудитини ўтказиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир корхона учун 100 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • Замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, шу жумладан ресурсларни аниқ баҳолаш ва самарадорликни ошириш методологияси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш харажатларининг 100 фоизи, бироқ ҳар бир корхона учун 20 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова