Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зеленые тарифы» на излишки энергии из ветровых и солнечных источников могут быть снижены в 2026 году Как будет работать «рейтинг крупных заемщиков» в Узбекистане Как учитывать потери от простоев

Йирик қарз олувчилар кредитларининг хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди

29.10.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2025 йилдаги 670-сон қарори билан Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредитлари ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қуйидаги вазифаларни ҳал этиш учун йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилиш ва хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия тузилади:

  • тизимли аҳамиятга эга бўлган ва алоҳида мониторингни талаб қиладиган йирик корхоналар (йирик қарз олувчилар) рўйхатини тасдиқлаш;
  • йирик қарз олувчилар томонидан жалб этиладиган банк кредитлари ёки ташқи қарзлар ҳисобига молиялаштиришга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
  • банк кредитлари ёки ташқи қарзларни жалб қилишни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг самарадорлигини ўрганиш;
  • йирик қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини мунтазам равишда кузатиб бориш ва уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашган тақдирда уларни молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Йирик қарз олувчиларнинг молиявий ҳолати бўйича уч тоифага – "паст хатарли", "ўрта хатарли" ва "юқори хатарли" тоифаларга бўлинади.

 

Йирик қарз олувчилар Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилган ҳолда молиявий қарзларни қуйидаги шартларга кўра жалб қилишлари мумкин: 

  • "паст хатарли" тоифадаги қарз олувчилар – жалб этиладиган янги молиявий қарз суммасидан қатъи назар;
  • "ўрта хатарли" тоифадаги қарз олувчилар – жалб этилаётган янги молиявий қарз суммаси мавжуд молиявий қарзлар қолдиғининг 5 фоизидан камни ёки эквивалентда 20 млн АҚШ долларидан камни ташкил этган ҳолларда;
  • "юқори хатарли" тоифадаги қарз олувчилар – жалб этилаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлар қолдиғининг 1 фоизидан камни ёки эквивалентда 5 млн АҚШ долларидан камни ташкил этган ҳолларда.

 

Йирик қарз олувчиларнинг молиявий аҳволи ёмонлашган тақдирда Мувофиқлаштирувчи комиссия уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қуйидаги тавсияларни беради:

  • мавжуд қарзларни тўлаш учун янада қулай шартларда янги қарзлар (ташқи ва ички қарзлар, кредитлар) олиш;
  • қарзни қайта кўриб чиқиш (муддатни узайтириш, тўлов жадвалини ўзгартириш, фоиз ставкасини пасайтириш, валютани ўзгартириш).

 

Йирик қарз олувчилар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарз жалб қилишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда ушбу қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова