Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зеленые тарифы» на излишки энергии из ветровых и солнечных источников могут быть снижены в 2026 году Как будет работать «рейтинг крупных заемщиков» в Узбекистане Как учитывать потери от простоев

Ҳокимият органлари ходимларининг иши қандай баҳоланади

30.10.2025

Читать на русском языке

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг буйруғи билан Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг намунавий тартиби тасдиқланди. (28.10.2025 й. АВ рўйхат рақами 3696-сон).

 

У Президентнинг 07.08.2025 йилдаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-129-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткасига мувофиқ ягона тамойил асосида, шунингдек, кўп йиллик хизмати ва лавозимини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тариф коэффициентлари бўйича шакллантирилади.

 

Бошқарув ходимлари томонидан эришилган самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) асосида ҳар ойлик устамалар шаклида, малака даражалари (мартаба даражалари) учун, шунингдек ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилади.

 

Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • аниқ бўлиши – эришиладиган самарадорлик кўрсаткичларини аниқ белгилаш;
  • вақт чегарасининг мавжудлиги – кутилган натижаларга эришишнинг аниқ муддатларини белгилаш;
  • компетентлиги – самарадорлик кўрсаткичлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг вазифа ва мажбуриятлари доирасига киради;
  • мақсадлилиги – самарадорлик кўрсаткичлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга қаратилган;
  • эришиш мумкинлиги  –  самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурслар ва ваколатларга мувофиқлиги;
  • ўлчанадиган бўлиши – самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун маълум шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.

 

Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш "samaradorlik.uz" электрон платформаси орқали амалга оширилади. Улар ҳар йил учун ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, уларнинг бажарилиши ҳар чоракда ва йил охирида баҳоланади.

 

Бошқарув аппарати фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари:

  • 70 баллдан кам – "қониқарсиз" (D);
  • 70 дан 85 баллгача – "қониқарли" (C);
  • 85 дан 100 баллгача – "яхши" (Б);
  • 100 ва ундан юқори балл – "аъло" (А).

 

Қуйидаги шахслар шахсан жавобгар бўладилар:

  • масъул таркибий бўлинма – ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини платформага ўз вақтида киритиш;
  • баҳоловчилар – самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиш ва маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш учун;
  • ҳокимлик ходимлари – улар учун белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова