Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли удержать переплату по зарплате из суммы пособия по временной нетрудоспособности Что изменилось в порядке заполнения декларации таможенной стоимости Как отражать в бухгалтерском учете выплаты при увольнении работника Как отражать в бухгалтерском учете выплаты при увольнении работника

Зилзилабардошлик бўйича хулоса учун тўлов камайтирилди

18.11.2025

Читать на русском языке

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2025 йилдаги 727-сон қарори билан бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Президентнинг 17.04.2024 йилдаги ПҚ-161-сон қарорига мувофиқ MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилган янги биноларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашда замонавий ёндашувлардан фойдаланиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини янада оширишнинг замонавий тизимини яратиш назарда тутилган.

 

Шунингдек, қурилиши режалаштирилаётган ва хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларда бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускуналари ўрнатилмоқда.

 

Шу билан бирга, ҳудуднинг зилзилабардошлигини акс эттирувчи минтақавий акселерограммалар маълумотлар базаси асосида хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларни лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилмоқда.

 

2026 йил 1 февралдан:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори талабларига мувофиқ бериладиган зилзилабардошлик бўйича   илмий хулоса учун тўлов миқдори 50 фоизга камайтирилади;
  • бир туркумдаги объектлар бўйича илмий хулосалар фақат бир марта берилади, бир турдаги бошқа объектлар лойиҳалари бўйича илмий хулоса берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси";
  • MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналар қайд этилган ҳудудлар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова