Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда

26.01.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 20.01.2026 йилдаги ПҚ-19-сон қарори билан 2026-2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги мақсадлар белгиланди:

  • ЖССТ тавсиялари асосида ҳар минг кишига донациялар сонини 10 тадан 30 тагача ошириш;
  • донациялар сонини 1 миллионгача ошириш орқали қамраб олинадиган қон захирасини амалдаги 150 минг литрдан 450 минг литргача етказиш;
  • беғараз қон донорлари сонини 300 минг нафардан 900 минг нафаргача ошириш.

 

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни жорий этишни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади: 

2026 йил 1 октябрдан:

• қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари амалиётга жорий қилинади;

  • "эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш" занжири доирасида бизнес-жараёнларни бошқариш тизимлари.

2027 йил 1 мартдан:

  • "Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш" ахборот тизими;
  • қон хизмати ва даволаш-профилактика ташкилотлари ўртасида интеграцион алоқаларни йўлга қўйиш.

 

"Қон маҳсулотларининг электрон ҳисобини юритиш" АТ қон ва унинг таркибий қисмларини йиғиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнларни автоматлаштириш, шунингдек, электрон тиббий карта билан интеграция қилишни назарда тутади.

 

Платформа тез ёрдам хизматлари билан интеграция қилган ҳолда қон ва унинг таркибий қисмлари бўйича буюртмаларни амалга ошириш, тиббиёт муассасаларидаги қон захираларини онлайн равишда кузатиб бориш имконини беради.

 

Беғараз қон донорлиги ҳаракатини янада ривожлантириш


  • 2026 йил январдан бошлаб ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда;
  • Ҳар йили ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида донорлик кунлари ўтказилади;
  • меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш ҳам йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, жамоат жойларида, жумладан, савдо нуқталари, таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш ҳудудлари, маданий-кўнгилочар муассасалар ва олий ўқув юртларида мобиль донорлик пунктлари ташкил этилиши режалаштирилган.

 

2026 йилда Давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан тизимни молиялаштиришга 308 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Ҳужжат билан:

  • қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси";
  • Республика қон қуйиш маркази ва ҳудудий қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини таъминлаш учун тиббий ускуналар рўйхати;
  • 2026-2030 йилларда аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2026 йилдан кучга кирган.

 

                                             Лола Абдуазимова