Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Зиёрат билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида бюрократия камаймоқда

29.01.2026

Читать на русском языке

 Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2026 йилдаги 27-сон қарори билан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти  такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат 21.04.2025 йилдаги "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-68-сон Фармонга мувофиқ қабул қилинган.

 

Таъкидланганидек, фуқароларга ибодат ва диний амалларни бажаришда қўшимча қулайликлар яратиш, зиёрат билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш мақсадида "Ягона Ҳаж ва Умра портали" ишга туширилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда “Ҳаж” тадбирларига борадиган фуқароларнинг ягона электрон навбатини ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг электрон рўйхатини шакллантирувчи "Ҳаж ва Умра ягона портали"нинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

 

Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Макка (“Ҳаж”) ва “Умра” зиёрати учун ягона порталнинг ишлаш механизмларини белгилаш;
  • “Ҳаж” ва “Умра” амалларини бажариш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш;
  • Вазирлик ва идораларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вазифаларини белгилаш ҳамда ҳар йили ўтказиладиган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссиялар ва ташкилий гуруҳларни тузиш.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2017 йилдаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 364-сон қарорига қуйидаги мазмундаги қўшимча киритилди:

 

Хориждаги фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб “Ҳаж”, 2026 йил 1 майдан “Умра” тадбирлари мажбурий тартибда порталда рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Ушбу тадбирларни зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни порталга киритмасдан ўтказишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                Лола Абдуазимова