Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
По каким видам строительной деятельности нужно регистрировать договоры на my3.soliq.uz Какие госуслуги иностранец может получить онлайн в Узбекистане Как предоставлять отпуск по уходу за ребенком

Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради

02.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2026 йилдаги "Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва чет эл фуқароларига малака сертификатларини бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 31-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш ва хорижий фуқароларга малака сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

• ўзбек тили бўйича малака имтиҳонини топшириш учун талабгорларни рўйхатга олиш;

• сертификатлар бериш ва сертификатлар реестрини юритиш. 

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб чет эл фуқаролари тил билишнинг базавий даражалари – А1, А2 ва В1 бўйича CEFR мезонлари асосида имтиҳон топширишлари мумкин. Орадан бир йил ўтиб, 2027 йил 1 мартдан бошлаб чет эл фуқаролари учун B2, C1 ва C2 сертификатларини олиш бўйича синовлар ўтказилади. Ушбу имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказишга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул бўлади.

 

Ўзбек тили бўйича В1 даражадан паст бўлмаган малака сертификатига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда давлат тили имтиҳонидан озод этилади.

 

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.

 

Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

• малака сертификатини бериш учун онлайн имтиҳон ташкил этиш;

• малака сертификатини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонга номзодларни рўйхатга олиш, тўловларни қабул қилиш, имтиҳон ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляцияларни қабул қилиш ва электрон сертификатлар беришни назарда тутувчи "Ўзбек тилини билиш бўйича имтиҳон" электрон платформасини ишга тушириш;

• малака сертификатини бериш учун имтиҳон материалларини (тест топшириқларини) ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Малака имтиҳонини топшириш муддатлари ваколатли орган (Билим ва малакаларни баҳолаш маркази) томонидан белгиланади ва имтиҳон платформасида эълон қилинади.

 

Номзод имтиҳон платформасида рўйхатдан ўтади ва малака имтиҳонида иштирок этиш учун 50 АҚШ доллари тўлайди.

 

Таъкидлаш жоизки, Туризм қўмитасининг "Ўзбек академияси" интернет платформаси, хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари, республика олий таълим муассасаларида ташкил этилган ўзбек тилини ўқитиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тили курсларини ўташ ва малака сертификатларини бериш тизими жорий этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                   Лола Абдуазимова