Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Транзит ташишлар қандай мувофиқлаштирилади

02.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 33-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий агентлик этиб тайинланган Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари:

• миллий транспорт коммуникацияларининг транзит салоҳиятини ошириш ва йўл инфратузилмасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

• республика ҳудудидан ўтувчи транзит йўлакларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

• ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига транзитга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлаштириш, транзит эркинлиги принципи асосида транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича кўрсатмалар бериш;

• Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш, транзит рухсатномаларини тасдиқлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда транзит соҳасидаги давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

• Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг транзит юклари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, келиб тушган аризалар, таклифлар ва сўровномаларни кўриб чиқиш ҳамда аъзо давлатларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган транзит тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиш.

 

Идоралараро кенгаш Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтида қуйидаги ахборотни эълон қилади:

• қонун ҳужжатлари;

• транзит ташиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг намуналари (бланкалар);

• транзит йўналишлари;

• ваколатли органлар томонидан ундириладиган тўловлар ва йиғимлар;

• амалдаги чекловлар ёки тақиқлар;

• қоидабузарликлар учун жарималар;

• шикоят қилиш ва шикоят бериш тартиби;

• халқаро шартномалар ёки уларнинг транзит тартиб-таомиллари тўғрисидаги алоҳида қоидалари.

 

Идоралараро кенгаш республика ҳудудида ҳаракатланаётган махсус юклар ва ҳарбий тузилмалар транзити билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ваколатига эга эмас.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова