Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как поощрят предприятия за переход к экологически чистому производству Как представлять статистическую отчетность Чем отличаются понятия «крупные налогоплательщики» и «субъекты крупного предпринимательства»

Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади

25.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2026 йилдаги "Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 75-сон қарори қабул қилинди.

 

Мақсад – хўжалик юритувчи субъектларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш.

 

Илмий ҳамжамият ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги илмий-инновацион ҳамкорликнинг асосий йўналишлари:

• тадбиркорлик соҳасида илмий ишланмалар, инновацион лойиҳаларни, шу жумладан, хорижда қўлланилаётган илғор усуллар ва технологияларни амалга ошириш;

• маҳсулот ва хизматларнинг янги ва замонавий турларини яратиш, шунингдек, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион бошқарувни ривожлантириш;

• илмий ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий ҳамжамият ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш;

• иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион салоҳиятини мустаҳкамлаш;

• ривожланиш жараёнида янги ишланмаларни жорий этган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ушбу фаолиятни барқарорлик рейтингида ҳисобга олиш. 

 

2026 йил 1 июлга қадар Инновацион ривожланиш агентлиги ССП билан биргаликда янги ишланмалар базасига кириш, тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги ихтиролар тўғрисида батафсил маълумотларни акс эттириш имконини берувчи махсус электрон платформани ишга туширади.

 

Тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлар учун очиқ ахборот маконини яратиш илмий тадқиқотчилар ва уларнинг изланишлари мавзулари реестрини юритиш орқали амалга оширилади.

 

Шунингдек, бу тадбиркорларга илмий тадқиқотлар ёрдамида ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларни кўтариш имкониятини беради.

 

2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформаси билан интеграция қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова