Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как исчислять гарантийный срок на товары и услугиКак учитывать розничную продажу товаров с послепродажным обслуживаниемКакие отрасли полностью переведут на ISO с 1 июля 2026 года

Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

19.03.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 17.03.2026 йилдаги «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-106-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 мартга тўғри келиши ҳақидаги маълумотига кўра, бу кун Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

 

Байрам кунлари аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари ташкил этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, байрам муносабати билан Меҳнат кодексига кўра қуйидагилар дам олиш кунлари ҳисобланади:

  • 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни –барча учун дам олиш куни;
  • 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни–барча учун дам олиш куни;
  • 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
  • 23 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни (байрамдан кейинги дам олиш куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан иш кунига кўчирилган дам олиш куни), 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун – иш куни.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова