Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарори (19.03.2026-й. АВ рўйхати рақами 3791) билан Атом электр станциясида водород портлашидан ҳимояни таъминлаш қоидалари тасдиқланди.
Ҳужжат Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-224-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:
- АЭСни лойиҳалаш ва қуришда амалга ошириладиган водород портлашидан ҳимояни таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар;
- АЭС эксплуатациясида амалга ошириладиган водород портлашидан ҳимояни таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова



