Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вывести из оборота коды маркировки, не списанные по ошибке или в результате сбояЧто меняется в вопросах налогообложения сельхозземель с 14 июля 2026 годаНСФО №2: новые правила учетной политики и учетных оценок

Тошкент халқаро молиявий хабга айлантирилади

02.04.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 30.03.2026 йилдаги ПФ-48-сон Фармони билан Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади.

 

Марказнинг асосий мақсадлари:

  • молия секторини ривожлантириш орқали мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қўшимча ўсишини таъминлаш;
  • халқаро тан олинган ҳуқуқий стандартларга асосланган юқори даражадаги ишончлиликка эга юрисдикцияни яратиш орқали узоқ муддатли хорижий тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни жалб қилиш;
  • халқаро молия, ҳуқуқ ва технологиялар соҳаларида юқори маошли иш ўринларини яратиш ва инсон капиталини ривожлантириш;
  • мамлакатнинг кредит рейтингини ошириш ва инвестициявий жозибадорлик бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини мустаҳкамлаш;
  • Ўзбекистонни минтақавий молия марказига айлантириш ва мамлакатнинг глобал молия тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

 

Тошкент халқаро молия маркази таркибида Тошкент халқаро тижорат суди фаолият юритади.

 

Марказ ҳудудида: молия, инвестиция ва банк фаолияти, суғурта, рақамли (крипто) активлар, қимматли қоғозлар, тўлов тизимлари ва хизматлари, исломий ва яшил молия, молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш, аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш, шунингдек, Марказ тўғрисидаги конституциявий қонунга мувофиқ бошқа фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: 

  • Тошкент халқаро молия марказининг (ТХММ) асосий вазифалари;
  • ТХММ Кенгаши таркиби;
  • ТХММ бошқарув органларининг ташкилий тузилмаси;
  • ТХММ ҳудуди чегараларининг тавсифи.

 

Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан белгиланадиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади, унинг доирасида:

  • Марказнинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат ҳуқуқи, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
  • Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи ва адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади;
  • Марказ бошқа халқаро молия марказларининг илғор тажрибаси, тамойиллари, стандартлари ва қоидаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини белгилаш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова