Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие льготы получат «спин-офф»-предприятия в УзбекистанеКак планируют снизить налоговое бремя в УзбекистанеЕсли ваша онлайн-ККТ не поддерживает обязательные функции с 1 апреляКак учитывать нормы трансфертного ценообразования при беспроцентном займе между юрлицами – резидентами Узбекистана

Яшил боғлар ва паркларни самарали бошқариш тизими жорий этилмоқда

03.04.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 25.03.2026 йилдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-47-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармонда кўзда тутилган асосий мақсадлар:

  • 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда камида 100 гектар майдонда ботаника боғлари ва дендрологик парклар барпо этиш; 
  • 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда кўкаламзорлаштиришнинг умумий даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизга ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудлар майдонини халқаро стандартларга мувофиқ 9-10 м² гача кенгайтириш;
  • ПМ2.5 ва PM10 каби зарарли заррачаларнинг концентрациясини 20-25 фоизга қисқартириш, шунингдек, оғир иқлим шароитига эга ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5-2 °C гача пасайтириш имкониятини яратиш.

 

Ҳужжатда қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ботаника боғлари ва дендропарклар барпо этиш учун ажратиладиган ер участкалари рўйхати;
  • Ботаника боғлари ва дендропаркларни барпо этишнинг асосий вазифалари;
  • «Кўкаламзорлаштириш элчилари»нинг асосий вазифалари;
  • «Яшил боғларни бошқариш бўйича ўрмон илмий-тажриба маркази» давлат муассасасининг асосий вазифа ва функциялари ҳамда фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Ботаника боғлари ва дендрологик паркларни барпо этиш, кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш ҳамда ҳудудлардаги мавжуд яшил боғларни сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат билан дендропарклар мақоми бўйича ботаника боғларига тенглаштирилиши белгиланди. Уларни барпо этиш учун ажратиладиган ер майдонлари истисно тариқасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан озод этилади.

 

Шунингдек, ботаника боғлари ва дендрологик парклар Экология қўмитаси тасарруфида бўлиши ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик объектлар ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Улар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳамда «яшил» техникумлар томонидан фойдаланиладиган объектлардир.

 

Ботаника боғлари ва дендропарклар эгаллаган ер участкаларини хусусийлаштириш ёки ўзга шахсга бериш, субижарага бериш, уларнинг ҳудудини қисқартириш қатъиян тақиқланади.

 

Имтиёзлар

Ботаника боғлари ва дендрологик паркларни барпо этиш мақсадидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган товарлар, дарахт ва буталарнинг кўчат ҳамда уруғлари, махсус ва технологик ускуналар, бутловчи қисмлар қуйидагилардан озод этилади:

  • мувофиқликни баҳолашнинг мажбурий тартиб-таомилларидан ўтишдан;
  • божхона божини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);
  • ботаника боғлари ва дендропарклар ҳудудидаги илмий ташкилотлар томонидан янги навлар селекцияси билан боғлиқ илмий-тажриба, экспериментал ишлар ва тадбирларни ўтказиш учун, шунингдек бошқа илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиладиган, экинлар ва дарахтзорлар билан банд бўлган ер участкалари бўйича – ер солиғини тўлашдан.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 30 мартдан кучга кирган.

Лола Абдуазимова