Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вывести из оборота коды маркировки, не списанные по ошибке или в результате сбояЧто меняется в вопросах налогообложения сельхозземель с 14 июля 2026 годаНСФО №2: новые правила учетной политики и учетных оценок

Ҳарбий тиббиёт институтида мутахассислар малакаси оширилади

10.04.2026

Читать на русском языке

Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори (08.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3808-сон) билан Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини, шунингдек Институтнинг магистратура ва клиник ординатурасида тўлов-контракт асосида ўқитишни белгилайди.

 

Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.

 

Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув режалари ҳамда ўқув дастурлари асосида, Институт билан тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ташкил этилади.

 

Синов имтиҳонлари оралиқ ва якуний назоратдан иборат бўлиб, тест шаклида ўтказилади. Бунда тингловчиларнинг ўзлаштириши 100 баллик тизим бўйича баҳоланади.

 

Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига Институт сертификат беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 09.04.2026 йил кучга кирди.

Лола Абдуазимова