Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как облагается налогами реализация жилья за пределами Узбекистана«Черный список по НДС»: проверьте контрагентовКак определять расходы по НДС при расчете налога на прибыльКогда признавать доходы от реализации туров и как их отражать в учете

Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда

14.04.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 10.04.2026 йилдаги «Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-58-сон Фармони қабул қилинди.

 

Мақсад – олий таълим, фан ва инновациялар тизимини «5T» тамойили асосида ривожлантириш, яъни – таълим, тарбия, тадқиқот, тижоратлаштириш ва тизимли такомиллаштириш.

 

Миллий тадқиқот университетларини ташкил этиш

 

«Ўзбекистоннинг 10 та глобал илғор университети» дастурини жорий этиш ва унинг доирасида олий таълим муассасаларига миллий тадқиқот университети мақомини беришни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

 

Мазкур мақом Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан давлат илмий дастурлари доирасида илмий кластерни ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб бўлган 10 та ОТМга берилади.

 

Илмий кластер лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади: миллий тадқиқот университети, нуфузли хорижий олий таълим ташкилоти, маҳаллий олий ўқув юртлари, илмий ва тармоқ ташкилотлари.

 

Натижага йўналтирилган молиялаштириш тизимини жорий этиш

 

2027 йил 1 январдан бошлаб молиявий рағбатлантириш тизими олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларига асосланади.

 

Миллий рейтинг доирасида ОТМлар академик, илмий ва халқаро фаолияти, рақамлаштириш даражаси ва битирувчиларнинг бандлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади.

 

Бунда ҳар бир тоифаланган гуруҳдаги олий таълим муассасаларининг 20 фоизи 1-даражага, 40 фоиздан 2- ва 3-даражага тўғри келади.

 

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таҳсил олаётган бир нафар талабани ўқитиш харажатлари миқдорини қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда шакллантириш тартиби жорий этилади:

  • бир нафар профессор-ўқитувчининг ўртача талабалар сонига нисбати;
  • таълим соҳасининг мураккаблиги, шу жумладан таълим йўналиши (мутахассисликлар) учун талаб қилинадиган моддий-техник база;
  • кадрлар тайёрлашнинг устувор соҳаларига мувофиқлиги;
  • ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар;
  • ОТМнинг мақоми ва (ёки) тоифаси бўйича илмий-тадқиқот йўналиши;
  • миллий рейтинг натижалари бўйича даража ва бошқалар.

 

Илмий салоҳиятни янада ошириш

 

Давлат илмий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини танлаш ва молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Уларни молиялаштириш ҳар йили апрель ойида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра амалга оширилади.

 

Шунингдек, ҳужжатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази негизида Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказини ташкил этиш назарда тутилган.

 

«Янги Ўзбекистон стипендияси» дастури амалга оширилиб, унинг доирасида ҳар йили 500 нафаргача иқтидорли хорижий фуқаронинг олий таълим муассасаларида ўқиш харажатлари ва махсус стипендия қоплаб берилади.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «Study in Uzbekistan» платформаси орқали хорижий талабаларни қўшимча қабул қилиш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази негизида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази;
  • Инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Ёшлар академияси негизида Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти мақсадли квоталарини тақсимлаш ва молиялаштириш тартиби;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова