Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2026 йилдаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 219-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар билан таъминланган ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (ёки уларнинг қисмларини) ташкил этиш назарда тутилган:
• аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳар ва туманлар марказларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ҳарбий хизматчилар томонидан;
• аҳолиси 50 минг кишидан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида қутқарувчилар томонидан амалга оширилади.
Ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг (ёки уларнинг қисмларининг) ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали, шунингдек уларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар ФВВ томонидан белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.05.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова



