Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли отнести ресурсные налоги на себестоимость строительства? Проект НПА: как будут рассчитываться целевые показатели для применения льгот по налогу на имущество и земельному налогу Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за май 2026 года

Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади

18.05.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2026 йилдаги "2026 йилда иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергетика корхоналарида энергиядан оқилона фойдаланишни ташкил этиш орқали электр энергияси ва табиий газ тежамкорлигини таъминлаш тўғрисида"ги 242-сон қарори қабул қилинди.

 

2026 йилдан бошлаб республикадаги турар жой ва нотурар жой объектлари энергия самарадорлигини босқичма-босқич экспресс баҳолаш асосида тоифаларга ажратилади. Бунда:

• энергия самарадорлигини баҳолаш ишлари бино ва иншоот тўғрисидаги бошланғич маълумотлар асосида махсус электрон платформа ёрдамида автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади;

• баҳолаш натижалари ахборот хусусиятига эга бўлиб, тўлиқ энергия аудитини ўтказиш зарурлигини аниқлаш учун дастлабки баҳолаш воситаси сифатида қўлланилади;

• тезкор баҳолаш натижалари асосида ҳар бир бино ва иншоот учун электрон энергия паспортини яратиш бўйича қадамлар қўйилади.

 

Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини қоплаш энергия аудити тўғрисидаги ҳисобот энергия тежамкорлиги камида 10 фоизга эришилганлигини кўрсатган ҳолларда амалга оширилади. Бунда субсидия энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш учун, бироқ битта саноат корхонасига 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда ажратилади.

 

Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони билан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, хусусан, 2026 йилда 4,3 миллиард кВт/соат электр энергияси ва 2,8 миллиард куб метр табиий газни тежаш учун қуйидагилар тасдиқланди:

• 2026 йил ойлари ва истеъмолчилар кесимида энергия тежашнинг мақсадли кўрсаткичлари;

• Энергия самарадорлигини ошириш бўйича техник чора-тадбирлар ва энергия тежовчи ресурсларнинг мақсадли кўрсаткичлари;

• Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, ижтимоий соҳа муассасалари, тижорат банклари, суғурта компаниялари ва турар-жой биноларида энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ва энергия тежовчи ресурсларнинг мақсадли кўрсаткичлари;

• Аҳолига ажратиладиган "яшил" кредитларнинг мақсадли кўрсаткичлари;

• Саноат корхоналарида энергия аудити харажатларини ва энергия аудити тадбирларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом;

• Туман ва шаҳар марказларида ишга тушириладиган қуввати 60 кВт ва ундан юқори бўлган электромобилларни қувватлаш станциялари рўйхати;

• 2026-2028 йилларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда миллий, давлат ва муниципал йўлларда ўрнатилган ёритиш ускуналарининг энергия самарадорлигини ошириш дастури;

• Иссиқхона хўжаликларида ўрнатиладиган иссиқлик насослари, шунингдек, калорифер ва бойлерларни сотиб олиш ва ўрнатиш қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                               Лола Абдуазимова