2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ушбу ва бошқа таъсирчан чора-тадбирлар (шу жумладан янги проактив ҳисоботлар тўплами) Президентнинг «Солиқ органлари фаолиятини институционал такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-95-сон Фармонида кўзда тутилган.
Шундай қилиб, Президентнинг 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармонига мувофиқ:
1) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
- текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
- солиқ хавфининг ўртача даражасига киритилган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда солиқ текшируви ўтказилмайди;
- янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига фаолиятининг дастлабки 6 ойи давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматларини «Soliq-servis» АЖ – уларнинг танловига кўра бепул асосда кўрсатади;
2) 2027 йил 1 январдан бошлаб:
- пировард истеъмолчига сотиладиган нефть-газ маҳсулотлари бўйича акциз солиғи, норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи проактив тартибда шакллантирилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ваколатли органларнинг солиқ органларига тақдим этган маълумотлари асосида ҳисобланади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
- жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш проактив тартибда амалга оширилади. Имтиёзларни қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумма жисмоний шахсларнинг мурожаати асосида 10 иш куни ичида қайтарилади.
Давомини buxgalter.uz да ўқинг.



