Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 йилдаги "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 342-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
• давлат ўрмон фондига киритилмаган, баландлиги ердан 1,3 м ва танасининг диаметри 15 см гача бўлган дарахтлар, шунингдек, танасининг диаметри 10 см гача бўлган буталар рухсатнома асосида қайта экилади;
• санитар кесиш, дарахт ва буталар шох-шаббасини шакллантириш, шунингдек, рухсат этилган ўлчамдаги кўчатларни кўчириб ўтказиш баргли ва игнабаргли ўсимликлар учун кузда – ўсимликларнинг вегетация даври охиридан баҳорги мавсумнинг 1 апрелигача амалга оширилади;
• дарахт ва буталар илдиз тизимини сақлаган ҳолда кўчириб ўтказилади;
• дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга рухсатномалар ҳар бир кўчириб ўтказилган дарахт ва бута уч йил давомида парвариш қилинган тақдирда берилади.
Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига молик бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда белгиланган ўлчамлардан ортиқ дарахт ва буталарни кесишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
Ҳужжат билан давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарнинг қимматли навларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, қарорларга бир қатор НҲҲларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
• давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга пуллик рухсатномалар бериш тизимини жорий этиш;
• дарахтлар ва буталарни санитария мақсадларида кесиш ва шакллантириш, шунингдек, уларни кўчириб ўтказишнинг белгиланган тартиби;
• дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга рухсатнома бериш талаблари ва шартлари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





