Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые льготы и меры господдержки приняты для электротехнической отрасли Как определять невычитаемые расходы Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор

Туризм хорижий фильмлар орқали тарғиб қилинади

17.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2026 йилдаги “ Ўзбекистон Республикасининг туристик жозибадорлигини фильмлар орқали янада ошириш тизимини кенг жорий этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 372-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 19.11. 2025 йилдаги ПҚ-348-сон қарорига мувофиқ, бевосита ёки билвосита Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи фильмларнинг бир қисмини (эпизодини) яратганлик учун (шу жумладан, республика ҳудудида, ўз павильонларида ёки компьютер графикаси ёрдамида) нуфузли хорижий кинокомпаниялар билан музокаралар ўтказиш орқали Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

 

2026 йил 1 ноябрга қадар хорижий кинокомпанияларга “rebate” - харажатларни қоплаш дастури доирасида хизматлар кўрсатувчи “Film in Uzbekistan” платформасини, шунингдек, “country placement” - Ўзбекистоннинг туризм бренди, локациялари ёки маданий меросини хорижий фильм сценарийсига интеграция қилиш тизимини ишга тушириш режалаштирилган.

 

Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини ишлаб чиқаришда қилган харажатларининг бир қисмини қоплаш учун назарда тутилган харажатлар суммаси:

  • 3 млрд сўмгача – 10 %;
  • 3 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача – 15 %;
  • 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача – 20 %;
  • 10 млрд сўмдан ортиқ бўлса – 25 % (аммо бир фильм учун 4 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда).

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Хорижий фильмларда Ўзбекистон Республикасининг туристик жозибадорлигини намойиш қилувчи қисмини (эпизодини) яратганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.07.2026 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова