Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Списание отрицательной разницы по НДС при переходе на упрощенный режим 6%: что понятно, а на какие вопросы ответа нет Налоговый аудит без предупреждения. Часть 2: что считается признаками уклонения от уплаты налогов Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям

Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди

07.08.2026

Читать на русском языке

Президент томонидан 05.08.2026 йилдаги янги таҳрирдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ–1162-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, йўллардан фойдаланиш ва уларни қуриш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни белгилайди.

 

Ўзбекистонда автомобиль йўллари учта тоифага бўлинади:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
  • ички автомобиль йўллари (шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари);
  • хўжалик автомобиль йўллари.

 

Барча умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади ва йўл соҳасидаги ваколатли орган – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрида бўлади. 

 

Қонун билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари белгиланди. I тоифадаги йўллар (автомагистраллар) учун улар 80 метрни, II тоифа учун – 60 метрни, III ва IV тоифалар учун – 40 метрни, V тоифадаги йўллар учун эса 25 метрни ташкил этади.

 

Автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш уларнинг эгалари томонидан, шу жумладан ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўллардан ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар олиш мажбурияти жорий этилмоқда.

 

Қонун билан пулли автомобиль йўллари тушунчаси киритилмоқда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Президент, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

 

Пулли йўл ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли ҳолатдаги йўллар бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланиш йўли мавжудлиги мажбурий шарт ҳисобланади.

 

Пулли йўл оператори юқори тезлик режимини таъминлаши ва йўл бўйида сервис хизматларини ташкил этиши шарт. Пулли йўллардан фойдаланувчилар оператор билан қуйидагилар орқали оммавий шартнома тузишлари мумкин:

  • йўлга кириш (транспондер орқали тўлов билан);
  • тўлов пунктида тўловни амалга ошириш;
  • йўл талонини сотиб олиш.

 

Пулли автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун тўлов жорий этилиши ҳайдовчиларга юқори тезлик режимида ҳаракатланиш имконияти, йўналишнинг бутун давомида юқори даражадаги сервис хизматлари ва замонавий инфратузилмадан фойдаланиш таъминланган тақдирда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова