Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как проверить контрагента на платежеспособность: 3 сервиса для Узбекистана От моратория на проверки до цифровых отчетов: главное из инициатив Президента для бухгалтера Как открыть и зарегистрировать общество с ограниченной ответственностью Как открыть и зарегистрировать общество с ограниченной ответственностью

Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда

17.08.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 14.08.2026 йилда ПФ-160-сон «Одил судлов – 2030»: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида Фармони қабул қилинди: 

 

Суд тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари:

  • «халқчил суд» – судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жамиятда судга бўлган мутлақ ишончни қарор топтириш;
  • «адолат қўрғони» – одил судлов тизимининг мустақиллиги;
  • «кафолатланган адолат» – фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини судда тиклаш кафолатлари;
  • «адолат посбонлари» – халқ хизматида бўлган, юксак маънавий ва профессионал фазилатларга эга судьялар корпусини шакллантириш;
  • «рақамли одил судлов» – суд иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш;
  • «халқаро эътироф» – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор халқаро стандартларни миллий суд амалиётига имплементация қилиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Одил судлов – 2030»: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси;
  • «Одил судлов – 2030» стратегиясини 2026–2028 йилларда амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури;
  • «Одил судлов – 2030» стратегияси доирасида эришиладиган асосий мақсадлар.

 

Суд қарорларини қайта кўриб чиқишнинг холислиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан бошлаб жами 319 та бошқарув ходимлари штат бирлигидан иборат умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, юрисдикция ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб оладиган ҳудудлараро судларни ташкил этиш назарда тутилмоқда.

 

2027–2030 йилларда барча ҳудудларда фуқаролик ишлари бўйича туман, шаҳар судлари суд тизимининг мавжуд штат бирликлари доирасида ташкил этилади. Бу, айниқса, чекка ҳудудларда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини оширади. 

 

Жиноят процессининг судга қадар иш юритиш босқичида суд назоратини кучайтириш 

 

2027 йил 1 июлдан бошлаб «асосли гумон» (Prima Facie) халқаро стандартига мувофиқ тергов судьясига тегишли процессуал мажбурлов чораларини қўллаш (санкция бериш) тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги, шунингдек гумон қилиш ёки айблов эълон қилиш учун асослар етарлилигини, шубҳа туғилган тақдирда, тергов сирини таъминлаган ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш йўли билан текшириш ваколатларини бериш ҳуқуқига эга.

 

Ягона суд амалиётини шакллантириш

 

2027 йил 1 августдан бошлаб ягона суд амалиётини шакллантирувчи Олий суд Раёсати қарорларини белгиланган тартибда очиқ эълон қилиш ва мунтазам янгилаб бориш амалиёти («Прецедентлар» реестри) жорий этилади.

 

Шунингдек, ягона суд амалиётини шакллантириш учун жамоатчилик асосида эксперт кенгашлари ташкил этилмоқда.

 

Шу билан бирга, судларга мурожаат қилган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун суд биноларининг кириш қисмида 2030 йилга қадар босқичма-босқич «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Уларда зарур маълумотлар қабул қилинади, процессуал мурожаатлар, шунингдек рақамли суд хизматларидан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатилади.

 

«Суднинг фаол иштироки» тамойилини қўллаш доирасини кенгайтириш

 

Иқтисодий низоларни тезкор ва адолатли ҳал этиш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларнинг вақти ҳамда харажатларини тежаш мақсадида 2028 йил 1 январдан бошлаб «иқтисодий ишларни проактив бошқариш» (Proactive Case Management) стандарти жорий этилади. У судьяга ишларни кўриш жараёнида аниқланган жузъий (формал) камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш мажбуриятини юклашни назарда тутади.

 

Судьяларни одил судлов билан боғлиқ бўлмаган вазифалардан озод қилиш

 

2028 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар назарда тутилади:

  • суд маъмурчилиги (Court Administration) институтини жорий этиш;
  • судьялар фаолиятини ташкилий, моддий-техник, молиявий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлашга масъул бўлган суд маъмуриятини ташкил этиш;
  • судларда бошқарув лавозимларини мақбуллаштириш ва ортиқча бўғинларни қисқартириш.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова