Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Беспроцентный заем от учредителя: как учитывать по НСБУ, МСФО и в налоге на прибыль Как проверять данные оборотно-сальдовой ведомости

Қайси туристик стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

21.08.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2026  йилдаги 443-сон қарори билан янги турдаги туризм хизматларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Президентнинг 19.11.2025 йилдаги ПҚ-348-сон қарорига мувофиқ, ҳар йили энг яхши 10 та лойиҳага туристик стартапларни – янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади.

 

Харажатларни қоплаш Туризм қўмитаси томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП портали орқали амалга оширилади.

 

Субсидиялар фақат солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаган ҳамда банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаган компанияларга тақдим этилади. Битта талабгор учун субсидия бир календарь йилда бир маротаба ажратилиши мумкин.

 

Суҳбат ўтказилиши ҳақида хабарнома юборилган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай шахсан иштирок этиш  орқали ёки видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган суҳбат жараёнида ариза берувчи лойиҳанинг бизнес-режасини тақдим этади. Шундан сўнг 10 иш куни ичида комиссия стартапни молиялаштириш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

 

Лойиҳани ижобий баҳолашнинг асосий шартлари унинг аввал мавжуд бўлмаган янгилиги ҳамда туристлар учун долзарблиги ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 19.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова