
Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2026 йилдаги "Ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш, уларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 461-сон қарори қабул қилинди.
"Ижтимоий иш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, ижтимоий ходимлар мақомини белгиловчи малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек ННТда ишловчи ижтимоий ходимлар лавозимлари тўрт тоифага (тоифасиз, III, II ва I тоифалар) бўлиниши белгиланди.
Бунда III, II ва I тоифалар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Малака ошириш маркази томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган ижтимоий ходимларга берилади.
Малака сертификати беш йил муддатга берилади:
- 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган "Инсон" марказларида;
- 2027 йил 1 январдан бошлаб Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган "Инсон" марказлари ва муассасаларида;
- 2027 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча вилоятларидаги "Инсон" марказлари ва муассасаларида.
2027 йил 1 апрелдан бошлаб "Инсон" марказлари тузилмасида қуйидаги ихтисослаштирилган лавозимлар жорий этилади: тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар билан ишлаш бўйича ижтимоий ходим ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ишлаш бўйича ижтимоий ходим.
Ҳужжат билан Ижтимоий ходимларга малака гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





