Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда автоматизированная сверка создает расхождения Взносы на ИНПС: как рассчитывать и уплачивать обязательные и добровольные 3 000 компаний получили письмо об отсутствии договоров аренды: что делать бухгалтерам

Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди

23.09.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 499-сон қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

• олий таълим муассасалари талабалари ўртасида республика ва қўшимча фан олимпиадаларини ташкил этиш;

• талабаларни халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун саралаш ва уларнинг халқаро олимпиадаларда иштирок этиши;

• олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш;

• олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

 

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

• олий таълим ташкилотлари томонидан ўтказиладиган фундаментал ва муҳандислик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда талабаларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган «Йўл харитаси»;

• ОТМ талабалари иштирок этиши учун халқаро тан олинган олимпиадалар рўйхати;

• Республика фан олимпиадалари рўйхати;

• Ўқувчилар ўртасида кимё ва биология фанлари бўйича халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш чора-тадбирлари.

 

Республика фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин (олтин медаль) – талаба учун БҲМнинг 50 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 25 баравари;
  • 2-ўрин (кумуш медаль) – талаба учун БҲМнинг 40 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 20 баравари;
  • 3-ўрин (бронза медаль) – талаба учун БҲМнинг 30 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 15 баравари.

 

Халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотларига эга бўладилар:

  • 1-ўрин (олтин медаль) – талаба учун БҲМнинг 100 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 50 баравари;
  • 2-ўрин (кумуш медаль) – талаба учун БҲМнинг 75 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 40 баравари;
  • 3-ўрин (бронза медаль) – талаба учун БҲМнинг 50 баравари, ўқитувчи учун БҲМнинг 30 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова