Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отчитаться по налогу на прибыль перешедшим на упрощенный НДС Маркированный товар в чеке онлайн-ККТ: что изменилось для продавцов в 2026 году Кому вернут 90% земельного налога в 2027 году Новые стимулы для тепличного бизнеса: что меняет Постановление Президента №ПП-371

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритилди

13.10.2026

Читать на русском языке

Президент 09.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-217-сон Фармонни имзолади.

 

Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги котибият ташкил этилади. Унинг штат бирлиги 12 нафарни ташкил этади. Улардан бештаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан, яна еттитаси қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг штатларини оптималлаштириш натижасида ажратилади.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазирига фармоннинг иловасига мувофиқ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар бириктирилади.

 

Мансабдор шахс берилган ваколатлар доирасида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Мувофиқлаштириш таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифаларни бажаришга қаратилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазирининг функционал вазифалари ҳамда янги котибият тўғрисидаги низомни тасдиқловчи Ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2026 йилдан кучга кирди.