Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Лимит наличных 400 БРВ и маркировка в гостиницах и общепите: что изменил Указ №УП-175 Как оспорить приостановление операций по счетам: что изменил Закон №ЗРУ-1183 Как проводить инвентаризацию: общие правила

Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади

19.10.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 557-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, бизнесни рўйхатга олиш дастури ва саволнома шакллари тасдиқланди.

 

Рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтган ёки ўтмаганлиги, мулкчилик шакли ва резидентлик мақомидан қатъи назар, барча иқтисодий бирликлар: юридик шахслар ва уларнинг филиаллари, юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилганлар, хорижий ваколатхоналар, шунингдек рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар рўйхатга олинади.

 

Иқтисодий бирлик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, ҳақиқатда фаолият кўрсатаётган жойи бўйича рўйхатга олинади. Сўров соат 9:00 дан 18:00 гача давлат тилида, зарур ҳолларда эса респондентнинг она тилида ўтказилади.

 

Рўйхатга олиш усули иштирокчининг тоифасига боғлиқ:

Тоифа

Рўйхатга олиш усули

Юридик шахслар, хорижий ваколатхоналар

Ҳоким ёрдамчиси томонидан юзма-юз сўров ва hisobot.stat.uz орқали саволномани мустақил тўлдириш

Ўзини ўзи банд қилганлар

census.stat.uz орқали мустақил

Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар

Ҳоким ёрдамчиси ёки статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

Бозорлар ва савдо комплекслари

Статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

 

Саволномада фаолият, ходимлар сони, 2025 йилдаги харажатлар ва айланма, мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек СТИР ёки ЖШШИР кўрсатилади. Агар респондент сўровдан бош тортса ёки уни жойида топиш имкони бўлмаса, саволнома маҳалла, ҳокимият ёки маъмурий маълумотлар асосида тўлдирилади.

 

Шахсни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар махфий ҳисобланади ва ишлов беришда шахссизлантирилади («Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуннинг 28 ва 30-моддалари).

 

Рўйхатга олиш натижалари 2027 йил 1 сентябргача Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Саволларни 1851 рақамли колл-марказга бериш мумкин.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 14 октябрдан кучга кирган.

Илхам Ибрагимов