Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1.01.2019 йилдан ЖШДСнинг 12%лик ягона ставкаси, 12%лик ЯИТ ставкаси жорий этилади, ПЖга суғурта бадаллари бекор қилинади

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги чора-тадбирлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки камайтирилади.

 

Биринчидан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12% миқдорида жорий этилади. Даромад ҳажмидан қатъи назар, солиқ ушбу ставкада ҳисобланади ва тўланади. 12%дан 0,1%и шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади.

 

Бунда айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун 4 ЭКИҲгача даромадларни ЖШДСдан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар сақланиб қолади (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига қаранг). 

 

Иккинчидан, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади. Ҳозир ушбу бадаллар ставкаси 8%ни ташкил этади.

 

Учинчидан, пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ягона ижтимоий тўловнинг қуйидаги ставкалари жорий этилади: 

  • 25% – бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда устав жамғармасида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, шунингдек устав жамғармасининг 50%и ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслардан;
  • 15%дан 12%га пасайтирилган ставка – бошқа юридик шахслардан.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир 15%лик ставкадаги ЯИТни фақат микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари тўлайди. Бошқа тўловчиларга нисбатан 25%лик ставка қўлланилади.

 

Экспертларнинг баҳолашича, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига умумий солиқ юки қуйидаги миқдорда пасаяди:

– давлат капитали бўлмаган ёки у 50%дан кам бўлган корхоналар учун – ўрта ҳисобда 1,58 баравар;

– давлат капитали 50 ёки ундан ортиқ фоизни ташкил этган корхоналар учун – ўрта ҳисобда 1,3 баравар.

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум