Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1.07.2018 йилдан бошлаб озонни бузувчи моддаларни импорт/экспорт қилишга рухсатнома – Давлат хизматлари марказлари орқали

01.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2018 йилдаги «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 17-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор 13.04.2018 йилдан кучга киради. Ушбу санадан бошлаб ҳозир амалда бўлган, ушбу соҳани тартибга соладиган Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2005 йилдаги 247-сон қарори ўз кучини йўқотади.  

 

Ҳужжат билан озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотлар (бундан кейин – ОМ) турларининг янгиланган рўйхатлари тасдиқланган:

 

1­ – ­импорт ва экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар.

 

Амалдаги таҳрири билан солиштирганда ундан, масалан, қуйидагилар чиқариб ташланган:

  • аэрозолли маҳсулотлар: парфюмерия, косметика ва пардоз воситалари (ТИФ ТН 33 гуруҳи), сувда эрувчи пигментлар ва бўёқ моддаларда тайёрланган бўёқлар ва локлар (ТИФ ТН 32 гуруҳи), маиший моддалар (ТИФ ТН 34 гуруҳи) ва б.;
  • изоляцияловчи шчитлар, панеллар ва қувурларнинг қопламалари.

 

Яъни ушбу товарларни импорт/экспорт қилиш учун рухсатномалар олиш талаб этилмайди. 

 

Шу билан бирга рўйхатга импорт-экспорт қилиш учун рухсатнома бўлиши зарур айрим товарлар киритилди. Улар орасида, масалан:

  • озиқ-овқат товарлари ва ичимликларни сотиш учун совутиш қурилмалари ўрнатилган савдо автоматлари;
  • бошқа кимёвий маҳсулотларнинг ТИФ ТН 38 гуруҳидаги аралашмалар.

 

2 – Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган.  

 

Бу – муҳим! Қарор жисмоний шахслар томонидан таркибида ОМ бўлган маҳсулотлар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш, нотижорат мақсадларида олиб ўтилган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган ҳолатларга татбиқ этилмайди.

 

ОМни импорт/экспорт қилишга рухсатнома олиш

 

Қарор билан Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланган.

 

ОМни импорт ва экспорт қилиш Экология давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Низомда кўрсатилган схемага мувофиқ бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. 

 

Эътибор беринг! Ўзбекистон орқали ОМни транзит ташишда рухсатнома олиш керак эмас.

 

Рухсатнома олиш учун ариза берувчи Экология давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига тегишли аризани тақдим этади. Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг амалдаги рўйхатига қуйидагилар қўшилган:

  • рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк ҳужжати (буюртманома берилган кундаги ЭКИҲнинг 1 баравари);
  • импорт қилинаётган ОМ таркиби, шунингдек Экология давлат қўмитасининг талабига кўра экспорт амалга оширилаётган мамлакат томонидан берилган лицензия нусхаси.

 

Ўз навбатида, ОМнинг мувофиқлик сертификатини тақдим этиш бошқа талаб этилмайди.

 

Маълумот учун: 1.07.2018 йилдан бошлаб рухсатномани Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари (қайта ташкил этилган «бир дарча» ягона марказлари) ёхуд ЯИДХП орқали ҳам расмийлаштириш мумкин бўлади.

 

Рухсатноманинг амал қилиш муддати – жорий йил доирасида

 

Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш муддати – ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 7 иш кунидан кўп эмас. Зарурат туғилганда ушбу муддат ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 20 иш кунидан кўпни ташкил этиши мумкин эмас (ҳужжатда муддатни узайтиришнинг аниқ ҳолатлари кўрсатилмаган).

 

Рухсатнома ОМни импорт ёки экспорт қилиш учун зарур бўлган, бироқ ҳар ўтаётган йилнинг 31 декабридан ошмайдиган муддатга берилади. Айни пайтда рухсатноманинг энг кўп амал қилиш муддати 1 йилдан ошмаслиги керак.

 

Бунда рухсатноманинг амал қилиш муддати аризага биноан узайтирилиши мумкин, уни ариза берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунча тақдим этади, бироқ унинг муддати ҳар келаси йилнинг 31 декабридан ошмаслиги лозим.

 

Импорт қилинадиган ОМни квоталаш

 

Низом билан ОМни мамлакатимизга импорт қилиш учун квоталарни ариза берувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланган. У кейинги 3 йиллик даврда импорт қилишга рухсат берилган ОМнинг умумий ҳажми улушига асосланган. Шунингдек 2018-2030 йилларда ОМни импорт қилишга янги квоталар (тоннада) тақдим этилган.

 

Бунда қуйидагилар квоталанмайди:

  • бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган моддалар;
  • импорт қилинадиган қайта айланадиган, тикланган, рухсатномалар бериладиган ОМ.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 12.01.2018 йилда эълон қилинган ва 13.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум