Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 апрелдан меҳнат мигрантларига темир йўл ва авиачипталарга 20 фоизлик чегирма берилади

12.03.2018

 

Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3584-сон қарори эълон қилинди.

 

Бундай чора-тадбирлардан бири меҳнат мигрантларига темир йўл ва авиачипталарни имтиёзли тарифлар бўйича сотиш тартибининг жорий этилиши бўлди. Жорий йилнинг 1 апрелидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари, шунингдек эконом-класс авиачипталари нархларига 20% миқдорида чегирма тақдим этилади.  

 

Имтиёзли чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги ихтисослаштирилган кассаларда сотилади. Махсус кассалар бир ойлик муддат ичида очилади ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг чипталарни сотиш тизимларига уланади.

 

«Алоқабанк» АК «VISA-migrant» банк пластик карталарини соддалаштирилган шартларда очиш, хизмат кўрсатиш учун энг кам миқдордаги воситачилик ҳақи ва ноль суммадаги суғурта депозити билан чиқаради. Улар билан 2018–2019 йилларда чипталарни сотиб олиш бўйича 300 минг сўмгача бўлган харажатларни бирйўла йилда бир марта қисман қоплаш мумкин бўлади.

 

Бу – муҳим! Меҳнат мигранти чиптага чегирма ва «VISA-migrant» пластик картасини олиш учун Агентликнинг электрон маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиши шарт. 

 

Имтиёзли чипталарни босқичма-босқич сотиш тартиби қуйидаги тарзда амалга оширилади.

 

  • Даставвал уй хўжаликларини уйма-уй айланиб чиқиш орқали республикадан ташқарига ишлаш учун жўнаб кетмоқчи бўлган шахслар аниқланади. Бу иш билан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида ташкил этиладиган меҳнат мигрантлари билан ишлаш секторлари мунтазам равишда шуғулланадилар.  

 

  • Кейинчалик аниқланган фуқаролар Агентликка борадилар, у ерда электрон базада тахминий иш жойлари, бориладиган йўналиш ва танланган жўнаш саналари кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтадилар.

 

  • Агентлик валюта ҳисобварағини очиш ва «VISA-migrant» пластик картасини бериш учун фуқаро ҳақидаги маълумотларни «Алоқабанк» АКга юборади. Шунингдек махсус кассага имтиёзли чипталарни брон қилиш ва сотиб олиш учун электрон буюртмани жўнатади.

 

  • Махсус касса «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга фуқаро учун чиптани брон қилишга электрон буюртмани юборади.

 

  • Фуқаро жўнаш санаси ҳақидаги маълумотни олгандан кейин исталган вақтда махсус кассага мурожаат қилиши ва чиптани 20%лик чегирма билан, шунингдек «Алоқабанк» маблағлари ҳисобидан 300 минг сўмга қопланадиган чегирмани ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиши мумкин.

 

  • Меҳнат мигрантига валюта ҳисобварағи очилади ва «VISA-migrant» пластик картаси берилади. 

 

Махсус кассаларда меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун суғурта агентлари доимий фаолият юритадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16