Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 августдан бошлаб аёллар учун “бевосита мулоқот” ишга туширилади

16.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги 352-сон “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қизлар ва аёлларга, шу жумладан  ҳомиладорлик даврида сифатли тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

 

Биринчидан, вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери қошида қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилади.  Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошида Республика маркази очилади.

 

Ҳудудий марказлар  қуйидагилар билан шуғулланади:

  • қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • қизларнинг гинекологик соғлом ўсишини назорат қилиш, улар учун тиббий кўрикларни ташкил этиш;
  • қизларнинг гинекологик саломатлигини муҳофаза қилишни тарғибот қилиш, аҳолининг бу соҳада билимини ошириш.

 

Иккинчидан, туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникалари тузилмасида “аёллар маслаҳатхоналари” ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифаси – ҳомиладорликни режалаштириш, уни тўхтатиш ёки олдини олиш юзасидан маслаҳатлар бериш. Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар юзасидан аноним тарзда ахборот олиш мумкин.

 

Учинчидан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ишонч телефони” (1003) тармоғи таркибида барча минтақаларда  куну тун фаолият кўрсатувчи “тезкор алоқа” ишга туширилади. Унга қўнғироқ қилиб, реал вақт режимида қуйидагилар бўйича маслаҳатлар олиш мумкин бўлади:

  • репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оила қуришни режалаштириш, контрацепция усуллари ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш;
  • жинсий тарбия муаммолари;
  • оилада нотинчлик ҳолатларида оилани сақлаб қолишга доир чоралар ва ҳ.к.

 

Қизлар саломатлиги, “аёллар маслаҳатхоналари”, шунингдек тезкор алоқа хизматлари фаолияти тартибини регламентга солувчи низом бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум