Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 мартдан компенсация тўлови барча имтиёзли тоифадаги шахсларга тўланади

31.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.01.2022 йилдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож    тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-58-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кўмакка муҳтож фуқароларга ва ёлғиз кексаларга пул ёрдами кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

  • компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;
  • ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45%и миқдорида;
  • ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

 

Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-3227-сон Фармонига мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16