Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

1 майдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди

06.05.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-69-сон Фармони билан 1 майдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди.

 

Пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги 2024 йил 30 апрелда аҳолининг энг кам истеъмол харажатлари (ЭКИХ) янгиланганлиги ҳақида эълон қилганлиги муносабати билан оширилди. Камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган ушбу кўрсаткич 4,3 фоизга – бир ойга киши бошига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача (кунига 20,7 минг сўмдан 21,6 минг сўмгача) оширилди. ЭКИХ кўрсаткичи пенсия ва нафақалар миқдоридан юқори эканлиги маълум бўлди.

 

Ўзбекистон Конституциясига асосан қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас. Шу муносабат билан пенсия ва нафақалар камбағаллик чегараси даражасигача оширилди.

 

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача, яъни 4,3 фоизга оширилди.

 

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақанинг энг кам миқдори ҳам кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлаш билан 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова