Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 ноябрдан алкоголь қимматлашади

01.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Янги энг паст улгуржи ва чакана сотиш нархлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3188, 29.10.2019 йил).

 

Эслатиб ўтамиз, алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) нархини ошириш масаласи ҳужжатнинг лойиҳа босқичида ҳам муҳокама қилинган эди. Унда таклиф этилган рақамлар ўзгартиришларсиз тасдиқланди.

 

Улгуржи сотиш нархи индексацияси ўртача 9,3%ни, чакана нархлар – 8%ни ташкил этади. Шу тариқа, 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун қуйидаги нархлар амал қилади:

  • вино – улгуржи сотишда 8 600 сўм (+7,5%) ва чакана сотишда 10 200 сўм (+6,2%);
  • коньяк – улгуржи сотишда 31 000 сўм (+6,9%) ва чакана сотишда 36 600 сўм (+5,8%);
  • ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – улгуржи сотишда 22 000 сўм (+13,4%) ва чакана сотишда 26 000 сўм (+12%).

 

Ҳар бир позиция кесимидаги солиштирма жадвал – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.11.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум