Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

1 октябрдан акциз солиғи ставкаси оширилади

30.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Илгари режалаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ставкалари оширилиши билан бирга нефть маҳсулотлари, газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкалари ҳам оширилади (26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармонга иловага қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, июль ойидаёқ маҳаллий ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 1 октябрдан оширилиши маълум бўлган эди. Ставкани алкоголга ўртача 10%га, сигарета ва папиросларга – 20%га оширишга қарор қилинди. Ҳозирча айрим позициялар бўйича тузатишлар киритилган.  

 

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси режалаштирилганидек 92 950 сўм эмас, балки 98 000 сўмни, спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган 1 дал тайёр маҳсулот учун 148 минг сўмни ташкил этади (ҳозир – 140 300 сўм, ушбу ставкани ошириш назарда тутилмаган эди, таҳр.). Пивога акциз солиғи ставкаси 1 дал учун 10 100 сўмни эмас, 10 600 сўмни ташкил этади. Тамаки маҳсулотларидан аввалбошдан 1 минг дона учун 141 500 сўм + 4% тасдиқланган бўлса-да, 1 минг дона учун 141 500 сўм + 9% ундирилади.

 

Шу тариқа, амалдаги ставкаларга нисбатан ароққа акциз солиғи ставкаси 16%га (мўлжал – 10%га), пивога – 15,2%га (мўлжал – 9,8%га), тамаки маҳсулотларига – 20,05% (мўлжал – 20%га эди) индексацияланади. Спирт, вино ва коньякка акциз солиғини индексациялаш қайта кўриб чиқилмайди, улар аввал 24.07.2019 йилдаги ПФ-5771-сон Фармонда тасдиқланган доирада оширилади.  

 

Бундан ташқари, 1 октябрдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган бир қатор маҳсулотларга акциз солиғи оширилади. Нефть маҳсулотларига бўлган ставка анча оширилади, табиий ва суюлтирилган газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкаси ошириладиган миқдори нисбатан камроқ бўлади.

 

Товарлар (хизматлар)нинг номи

Акциз солиғи ставкаси

Ошириладиган миқдори (%)

2019 йил 1 январдан 1 октябргача

2019 йил 1 октябргача

Мобиль алоқа хизматлари

15%

20%

33,3

Табиий газ, шу жумладан экспорт

15%

20%

33,3

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхоналари орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан экспорт

26%

30%

15,4

Полиэтилен гранулалар

25%

30%

20

Нефть маҳсулотлари:

 

 

 

Аи-80 бензини

1 тонна учун 32 143 сўм

1 тонна учун 200 000 сўм

522,2

Аи-91, Аи-92, Аи-93 бензини

1 тонна учун 35 343 сўм

1 тонна учун 250 000 сўм

607,3

Аи-95 бензини

1 тонна учун 40 889 сўм

1 тонна учун 250 000 сўм

511,4

Дизель ёқилғиси

1 тонна учун 27 340 сўм

1 тонна учун 200 000 сўм

631,5

ЭКО дизель ёқилғиси

1 тонна учун 28 425 сўм

1 тонна учун 180 000 сўм

533,2

авиакеросин

1 тонна учун 5 058 сўм

1 тонна учун 180 000 сўм

3 458,7

дизель ёки карбюратор (инжектор)ли двигателлар учун мотор мойи

1 тонна учун 20 700 сўм

1 тонна учун 250 000 сўм

1 107,7

 

Бошқа ставкалар (заргарлик буюмлари; кумушдан ясалган ошхона жиҳозлари; пировард истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ва газ) 1 октябрдан оширилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва ўзгартиришлар 1.10.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.