Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 октябрдан автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойлари ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашади

16.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Айни пайтда автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўланади. Бунда ушбу фаолият тури қисмида улар солиқ солишнинг бошқа тартибини (соддалаштирилган тизим ёки умумбелгиланган солиқлар – таҳр.) танлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар (СКнинг 371-моддаси 2-қисмига қаранг).

 

Ушбу ҳолатда қатъий белгиланган солиқ физик кўрсаткич – эгалланган майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. 2018 йилда ушбу хизмат тури бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси эгалланган 1 м2 майдон учун ойига:

  • Тошкентда – 0,1 ЭКИҲ;
  • Нукус ва шаҳарлар-вилоят марказларида – 0,06 ЭКИҲ;
  • бошқа шаҳарларда – 0,05 ЭКИҲ;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 0,04 ЭКИҲни ташкил этади.

 

Изоҳ: солиқ солишнинг ушбу тури   деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларидаги автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларига татбиқ этилмайди.

 

2018 йил 1 октябрдан юқорида таърифланган автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади. Улар ягона солиқ тўлови ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади.

 

Давлат солиқ қўмитасига ушбу солиқ тўловчиларнинг тушумлари тўлиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилди.

 

Шу санадан бошлаб ушбу хизмат тури, жойлашувидан қатъи назар, автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.

 

Маълумот учун: 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади. У, хусусан, тадбиркорлик субъектларига ҳокимликлар тасарруфида бўлган (шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган) автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага беришни, шунингдек хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қуришни назарда тутади. Эксперимент ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсилроқ- бу ерда.

 

Олег Заманов.

 

 Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

 

Солиқ кодекси

 

Президентнинг 29.012.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ПҚ-3454-сон қарорига 10-илова

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16