Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 сентябрдан олимларнинг маоши оширилади

06.04.2018

 

Бу Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3655-сон қарорида назарда тутилган. Ҳужжат давлатимиз раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Биринчидан, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари табақалаштирилган ҳолда оширилади:

 

а) олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25%га.

 

Бунда стажёр-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовут икки бараваргача оширилади. Фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи 3,46 млн сўмни (ҳозирги 2,5 млн сўм ўрнига), стажёрники эса – 1,73 млн сўмни ташкил этади;

 

б) илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ходимларининг – ўртача 25%га.

 

Стажёр-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовут ҳам 2 бараваргача оширилади. Бош илмий ходимнинг иш ҳақи 3,11 млн сўм (ҳозир – 2,25 млн сўм), стажёрники эса – 1,55 млн сўм бўлади.

 

Иккинчидан, ушбу санадан бошлаб қуйидагиларда таълим олаётган шахсларга:

 

а) базавий докторантурада – илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар, яъни 1,76 млн сўм тўланади;

 

б) докторантурада – фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига ва хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар, яъни 2,2 млн сўм тўланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16