Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10%га оширилади

31.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонида назарда тутилган.

 

1 сентябрдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади (қуйида келтирилган жадвалга қаранг). Ошириладиган миқдор 10%ни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги жорий йилнинг 1 февралидаги индексациялашда 7%га оширилган.

 

Тўлов тури

Энг кам миқдор

(бир ойда сўм)

2020 йил 1 февралдан 1 сентябргача

2020 йил 1 сентябрдан

Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори [1]

238 610

262 470

Ёшга доир энг кам пенсиялар

466 680

513 350

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа

466 680

513 350

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа

286 390

315 030

 

! Фармонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдорини[2] ошириш назарда тутилмаган. Улар амалдаги – тегишинча ойига 679 330 сўм ва 223 000 сўм миқдорида қолдирилади.  

 

Бундан ташқари, 2020 йилнинг охиригача қуйидагиларни олувчилар сони оширилади:

  • 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 бараварга ошириб, 700 мингтагача;
  • икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчилар сони 333 мингдан 400 мингтага;
  • моддий ёрдам олувчилар сони – 89 мингдан 100 мингтага етказилади.

 

Тўлаш муддати июль-сентябрь ойларида тугайдиган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга автоматик тарзда узайтирилади. Бунда ягона шарти – болалар тегишинча 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

 

Олег Заманов.

 


[1] Пенсиялар, устамалар, қўшимча тўловлар ва пенсия таъминоти соҳасидаги, шунингдек меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг майиб бўлиши, касб касалликларига чалиниши ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда зарарни қоплаш учун компенсацияларни ҳисоблашда қўлланилади.

 

[2] Қуйидагиларни белгилашда қўлланилади:

  • солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва тақдим этилган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорлари;
  • патент, лицензия ва муайян турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бошқа тўловлар қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пул кўринишида бўлмаган воситалар билан тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозлар қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредит ва лизингнинг чекланган миқдорлари, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар.

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум