Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2017 йилда 39 та болалар спорт объектлари қурилади ва таъмирланади

31.05.2017

 

Президентнинг 6.05.2017 йилдаги ПҚ-2961-сон қарори билан шу йил учун Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджети ва болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

 

Маълумот учун: Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси - халқаро ноҳукумат жамоат ташкилоти Президентнинг 24.10.2002 йилдаги ПФ-3154-сон Фармони билан ташкил этилган.

 

Жорий йилда Жамғармага республика ташкилотлари-ҳомийлардан (ҳаммаси бўлиб 77 та) 135 млрд 390 млн сўм, хорижий инвесторлардан 290 минг АҚШ доллари келиб тушади.

 

Таққослаш учун: 2015 йилда Жамғарманинг умумий бюджети 87 830 млн сўм ва 400 минг АҚШ долларини ташкил этган (афсуски, 2016 йил кўрсаткичларини топишнинг имкони бўлмади).  

 

Бу йил мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 25 та янги болалар-ўсмирлар спорт объектларини қуриш, 13 тасини реконструкция қилиш ва 1 тасини капитал таъмирлаш режалаштирилган.

 

Масалан: пойтахтнинг Яккасарой туманида универсал спорт мажмуаси, Миробод туманида 1-сонли БЎСМнинг усти ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилади, шу туманда фаолият юритаётган спорт мажмуаси реконструкция қилинади.  Сув спорти турлари бўйича ИБЎСМнинг яна битта усти ёпиқ сув ҳавзаси Сирғали туманида қурилади.

 

Манзилли дастур доирасидаги барча қурилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларининг умумий ҳисобланган қиймати 298 млрд 423 млн сўмни  ташкил этади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум