Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2018 йил охиригача 40 та болалар боғчаси қурилади

05.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 02.07.2018 йилдаги “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларинн қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмнрлаш манзилли дастури тўғрнсида”ги ПҚ-3822-сон қарори эълон қилинди. Уни амалга ошириш учун 1,25 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

 

Дастурга 367 та объект киритилган. Йил охиригача умумий қуввати 7 775 ўринли 40 та болалар боғчасини қуриш режалаштирилаётир. Бундан ташқари, 298 та мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда – МТМ) реконструкция қилинади ва 29 таси капитал таъмирланади. Молиялаштириш Президентнинг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарори билан тасдиқланган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари, республика бюджети, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

 

Давлат МТМнинг қурилиши 60 дан 385 ўрингача мўлжалланган намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари МТМни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб белгиланди. Ташқи муҳандислик коммуникацияларининг қурилиши “Ўзбекэнерго" АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ташкилотлари томонидан ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум