Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2018 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

27.12.2017

 

Давлат статистика қўмитасининг қарори  (АВ томонидан 19.12.2017 йилда 2956-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди.  

 

2018 йил учун тасдиқланган ҳисобот шаклларининг умумий сони – 103 та. Ҳар бир шаклда ҳисобот субъекти ҳамда уни тақдим этиш тартиби ва муддатлари кўрсатилган. 2017 йил билан қиёслаганда 2 та ҳисобот шакли ва 1 та илова қисқартирилди, шу жумладан бошқа шакллар билан бирлаштириш йўли билан, шунингдек 1 та янги шакл ва 3 та илова киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Чиқариб ташланган ҳисобот шакллари ва иловалар

Номи

Тақдим этиш даврийлиги ва субъектлар

Бекор қилиш натижаси

1.

1-bozor шакли. Бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қорамол сотиш тўғрисидаги ҳисобот.

Йиллик.            

Деҳқон ва чорва моллари бозорлари маъмурияти.

Танланма кузатув анкетасига айлантирилган

2.

 

4-eko-M шакли. Табиатни муҳофаза қилиш жорий харажатлари, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар тўғрисида ҳисобот.

 

Йиллик.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларга эга ва заҳарли чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотлар (кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари).

 

 

 

 

Қуйидаги шакллар бўйича йиллик ҳисоботлар билан бирлаштирилган:

 

2-eko.2017 йил учун муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ҳисобот;

 

3-eko. Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот. 

3.

2-xizmat шаклига илова. Ҳудудий алоҳида бўлинмаларига эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи.

 

Йиллик.

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатадиган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари), нотижорат ташкилотлари (Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича).

2-xizmat шакли бўйича йиллик ҳисоботга қўшилган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб

чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида 2017 йил учун

ҳисобот.

Киритилган ҳисобот шакллари ва иловалар

 

 

1.

3-qurilish шакли. 2017 йил охирига тугалланмаган қурилиш ҳолати тўғрисида ҳисобот.

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари, шу жумладан, қурилиш соҳасидаги хўжалик бошқаруви органлари (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан,  нотижорат ташкилотлардан ташқари);

Чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, белгиланган рўйхат бўйича идоралар.

 

2 йилда 1 марта. 15 февралдан кечиктирмай.

 

 

2.

1-NNT (mahalla) шаклига илова. 2017 йил учун фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ҳисобот.

 

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари.

Йиллик. 2 мартдан кечиктирмай.

 

 

3.

1-К (savdo) шаклига илова. Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси  тўғрисида ҳисобот.

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган (Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) савдо фаолияти- улгуржи, чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари).                                                                                                       

Ойлик. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-санасидан кечиктирмай.

 

 

4.

1-К (EIZ) шаклига илова. Эркин иқтисодий зона, кичик саноат зонасига кирадиган ташкилот, технопарк, пахтачилик-тўқимачилик кластери фаолияти тўғрисида ҳисобот.

ЭИЗ, КСЗга кирадиган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари, технопарклар, пахтачилик-тўқимачилик кластерлари (жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари).

Чораклик. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасидан кечиктирмай.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва  1.01.2018 йилда кучга кирaди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Ленара Хикматова.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16