Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2019 йил августдан товарларни махсус маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади

03.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади.  

 

Қуйидаги хатти-ҳаракат принципи белгиланди. Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхати тасдиқланди (шарҳ эълон қилинган пайтда очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилмаган). Тегишинча, унга киритилган позицияларни кўрсатилган санадан бошлаб бундай маркировкасиз сотиш тақиқланади. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси ЛБМА билан келишган ҳолда ушбу рўйхатни тўлдиради. Унга янгидан қўшилган товарларни улар рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида маркировкасиз сотишга рухсат этилади.

 

Товарларни, ш.ж. акцизли товарларни маркировкалашга доир хизматларни ягона етказиб берувчи амалга оширади. Уни ЛБМА энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан белгилайди. Танлаб олинган етказиб берувчи билан музокаралар ўтказилади. Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар қиймати ошишининг олдини олиш учун шартноманинг бутун муддати давомида (5 йилдан 10 йилгача) у кўрсатадиган хизматлар баҳоси қатъий белгилаб қўйилади.

 

Яқин орада қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, товарларни ҳимояланган белги ва нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш тартиби ишлаб чиқилади:

  • маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси, тадбиркорлик субъектлари ва товарларни мажбурий маркировкалашга доир талаблар бажарилиши устидан назоратни таъминловчи органларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини;
  • маркировкалаш тартиби ва тартиботларини, маркировкалаш, ш.ж. акцизли маркировкалаш хизматларининг баҳоси ва сотиб олиш тартибини;
  • маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси маълумотлар базасидан фойдаланадиган давлат органлари рўйхатини;
  • маркалар, ш.ж. акциз маркалари сотилиши ва маркировкалаш бўйича хизматлар кўрсатилиши устидан мониторинг қилиш тартибини.

 

Бу – муҳим! Товарларни маркировкасиз сотганлик учун жавобгарлик белгиланади. Амалдаги жарима санкциялари миқдорлари оширилади (масалан, савдо қоидаларини бузганлик учун, МЖТКнинг 164-моддаси, ЖКнинг 189-моддаси ва бошқаларга қаранг). Икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳаси киритилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16