Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2019 йилдан кўпроқ темир йўл маҳсулоти сертификатланади

04.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги 211-сон қарори билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.


Темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаштириш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» ДУК ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги аккредитациядан ўтган идоравий синов ва сертификатлаштириш марказлари томонидан амалга оширилади.

 

Рўйхатнинг алоҳида позициялари (40, 43, 60, 63) сертификатланадиган темир йўл маҳсулотининг янги турлари билан тўлдирилди, шунингдек янги позиция (711) қўшилди. Ўзгартиришлар жадвалда келтирилади.

 

 

Позициянинг рақами

           

Номи 

ТИФ ТН коди

 

40

 

Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тормозли пневматик тизимлари учун резина зичлагич буюмлар  (диафрагма, манжетлар, ёқалар, клапанлар зичлагичи, прокладкалар, втулкалар)

 

 

4016 93 000 8

43

Тўйинтирилган ёғоч шпалалар; стрелкали сургичлар учун ёғоч бруслар

 

4406 91 000 0

4407 11

60

Темир-бетонли шпалалар ва темир-бетонли стрелкали бруслар

 

6810

63

Барча турдаги рельслар ва 1520 mm кенгликдаги чуқур изли йўллар учун стрелкали сургичларнинг қочирмалари (янги), йиғиладиган стрелкали сургичлар, икки каллакли рельснинг устки қисмлари, алоҳида бириктириладиган ва костил бириктиргичлар тагликлари, алоҳида бириктириладиган темир йўл рельси клеммалари, темир йўл рельсларининг ўғирлаб кетилишига йўл қўймайдиган пружинали ускуналар, қайишқоқ пружинали йўл қисмлари (икки бурамали шайбалар, тарелкасимон пружиналар, қайишқоқо клеммалар), локомотив рессорлар

 

7302,

7302 30 000 0,

7302 40 000 0,

7302 90 000 0,

7318, 7320

 

71¹

Локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатланувчи таркиблар; балласт тозалаш машиналари; балласт призмани шакллантириш учун машиналар, балластни жойлаштириш ва қайта тақсимлаш; рельсларни лойдан тозалаш ва шпалли қутилардаги балластни кўндалангига кесадиган машиналар; икки йўл оралиғидаги балластни қирқадиган машиналар; рельсларни пайвандлаш машиналари; шпалларни алмаштириш машиналари ва механизмлари; рельс бириктиргичларини мустаҳкамлаш ва мойлаш машиналари; рельсни силлиқлайдиган машина ва поездлар; автомотрисалар, мотодрезиналар, мотовозлар; тортувчи йўловчи локомотив вагонлар (янги), шу жумладан почта-юк ва юк ташиш вагонлари; ёпиқ юк ташиш вагонлари (янги) (универсал; дон; минерал ўғитлар ва минерал ўғитлар хом ашёси; апатит концентратлар; автомобиллар; чорва моллари; цемент; қумоқланган қурум; ун; қоғоз; қумоқланган полимерлар; техник углерод; совуқ ҳолда ёйилган пўлатни ташиш учун); ёпиқ ярим вагонлар (универсал; қуйилмалар ва агломератлар; битум; кокс; сочилувчан металлургия юклари; технологик парчалар; торф; ағдарма вагонлар ва хоппер-дозаторларни ташиш учун); цистерналар (нефть-бензин ташийдиган; саккиз ўқли нефть-бензин ташийдиган, ёпишқоқ нефть маҳсулотларини ташиш учун; кислоталарни (сульфат, кучсиз азот, туз, карбол, суперфосфат, сирка, олеум) ташиш учун 4 ва 8 ўқли цистерналар; сифати яхшиланган сульфат кислотасини ташиш учун; меланжни ташиш учун; спирт ва озиқ-овқат маҳсулотларини (спирт, вино материаллари, мева-сабзавот шарбатлари, сут) ташиш учун; пропан, аммиак, углеводород газларини ташиш учун; хлор, этил эритмаси, ацетальдегид, винилхлорид, пентан, сариқ фосфорни ташиш учун; кальцинацияланган сода, поливинилхлорид, капролактам, суюқ ёпмалар, сульфанол пасталари, олтингугурт, эритилган олтингугуртни ташиш учун; бензол, метанол заҳарли кимёвий моддаларини ташиш учун; цементни ташиш учун; оғир кукунсимон юкларни ташиш учун); платформалар (универсал; катта юк контейнерлари, катта тоннажли контейнерлар ва ғилдиракли техникани ташиш учун; автомобилларни ташиш учун икки қаватли платформалар; ўрам қилиб қралган пўлатни ташиш учун; дарахт шох-шаббаларини, поясини ташиш учун; ёғоч-тахта материалларини ташиш учун; универсал ВО-118 туридаги металл устунлар тўплами билан); аравачалар; икки жуфт ғилдирак; яхлит ёғилган ғилдираклар; ўқлар; айланма пружиналар; рессорлар; гидравлик тебранишларни сўндиргичлар; рессор тепасидаги тўсин; ёнбошдаги ромлар; аравачалар ойнаси; ҳаво тақсимлагичлар, шу жумладан электр ҳаво тақсимлагичлар (тўплами); бириктирма қўлқоплар (тўплами); ҳаво резервуарлари; триангеллар; тормоз бошмоғи; тормоз колодкалари; тормоз цилиндрлари; автоматик равишда улайдиган механизм (автосцепка) (тўплами) (автосцепка корпуси; сингдирувчи аппарат; хомут; олди ва орқа таянчлар; клин); ўртача тоннали контейнерлар (янги) (универсал; махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш учун); тепловозлар ва дизель-поездлари асосий узатмаларининг кардан вали; локомотивнинг бир жуфт ғилдирағи; локомотив ғилдирак ўқлари; генераторлар узатмаларининг кардан вали; стрелкали назорат қулфлари; тепаликда тезликни секинлаштирувчи мосламалар

8601 10 000 0,

8601 20 000 0,

8604 00 000 0,

8605 00 000 0,

8606 91 800 0,

8606 92 000 0,

8607,

8607 11 000 0,

8607 12 000 0,

8607 19 100 9,

8607 19 900 0,

860721,

8607 29 000 0,

8607 30 000 0,

8608 00 000 1,

8609 00

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум