Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

2020-2022 йиллар учун инвестиция дастури қабул қилинди

14.01.2020

Рус тилида ўқиш

Президент 09.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сон қарорни имзолади.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди. Унда:

  • 850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутувчи 2020-2022 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек. 2020-2022 йилларда инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари;
  • 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратилишини назарда тутувчи 2020 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш манзилли дастури кўрсатилган.

 

Шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур, шунингдек, унинг чораклар кесимида ижросининг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
  • 2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
  • 2020 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • 2020 йилда ишлаб чиқиладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати.

 

Лойиҳалар (объектлар) бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар Ҳукумат қарорларига асосан киритилади.

 

Қурилишга ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларига тегишли ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.