Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2020 йил охирига қадар қимматбаҳо кўчатларни кесиш тақиқланди

05.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди.

 

Мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади ҳамда дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар самарадорлигидан келиб чиқиб узайтирилиши мумкин. Кўрсатилган даврда ваколатли давлат органлари томонидан дарахтларни кесишга рухсат бериш тақиқланади, қуйидаги ҳоллар истисно этилади:

  • табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқиш;
  • ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш;
  • плантацияларда ўстирилаётган ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш.

 

Объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш, электр, газ ва сув, канализация тармоқлари, автомобиль йўллари ва бошқа инфратузилмаларни барпо этиш босқичида дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилиниши лозим. Ҳукумат дарахтлар ва буталарни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича, ноқонуний кесиш, уларга зарар етказиш ёки йўқ қилиш учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлайди. Ҳунармандларни ёғоч, шу жумладан, дарахтларнинг қимматбаҳо навларидан олинган ёғоч билан таъминлаш масаласи алоҳида кўриб чиқилади.

 

Шу билан бирга 1 ноябрдан:

биринчидан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раҳбарияти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида ҳукумат органларига ҳар йили ҳисобот топширилиши механизми жорий этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига, туман (шаҳар) инспекцияларининг бошлиқлари эса тегишли равишда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этадилар;

иккинчидан, Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини бизнес-омбудсман билан олдиндан келишмасдан амалга оширадилар. Бироқ ўтказилган текширувни 24 соат ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш лозим. Бу қуйидаги ҳолатларга тааллуқли бўлади:

  • ёнувчи моддалар ва қурилиш материалларини бир жойга тўплаш ёки очиқ оловда ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этмаслик;
  • далалар ва аҳоли пунктларида махсус техник воситаларни қўлламасдан битумни эритиш, анғизни, тўкилган баргларни ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;
  • оқава сувларни жой рельефига ёки очиқ ҳавзаларга, шунингдек, коммунал канализация тизимига нормадан ортиқча ёки рухсатсиз оқизиш;
  • табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатномасиз сув олиш;
  • дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, балиқни) овлаш ёки қўлга киритиш;
  • чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;
  • дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик.

 

Бундан ташқари, босқичма-босқич қуйидагиларга тақиқ жорий этилади:

  • 2020 йил 1 январдан бошлаб «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб «Евро-3»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини «вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимига жойлаштириш;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида «вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимига жойлаштириш (экологик сертификатлаш тартиби 2 ой муддатда тасдиқланади).

 

Ҳужжат билан 2030 йилгача бўлган даврда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ва уни 2019–2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Ташкилий вазифалар қаторида норматив базани модернизациялаш ҳам бор. Хусусан, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилиши лозим.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16