Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2021 йилда 457 127 та иш ўринлари ташкил этилади

29.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.04.2021 йилдаги “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан қуйидагилар маъқулланди:

  • 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури;
  • Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим.

 

Давлат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) 2021 йилда 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари, шу жумладан:

  • 2021 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз кўрсаткичлари;
  • тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари;
  • ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари;
  • якка тартибдаги тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг прогноз кўрсаткичлари;

б) 2021 йилда меҳнат органлари томонидан 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари, шу жумладан:

  • 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг умумий прогноз кўрсаткичлари;
  • 2021 йилда ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш прогноз кўрсаткичлари.

 

Тегишли вазирликларга қуйидаги топшириқлар берилди:

  • “ЯММТ” ИДАКнинг Молия вазирлиги, ДСҚ ва Давстатқўм ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш, бунда қуйидагилар бўйича маълумотлар акс эттирилади:
    • меҳнат стажи учун ижтимоий солиқ тўлаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар - ҳар ой якуни бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар;
    • ташкил этилган иш ўрнида банд бўлган жисмоний шахслардан (якка тартибдаги тадбиркорлардан) олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ ҳамда норасмий фаолият кўрсатаётган яширин иш ўринларини расмийлаштириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар - ҳар ой якунига қадар;
    • юридик шахслар томонидан янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги ойлик, чораклик, йиллик маълумотлар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар;
  • “барча учун иш” тамойили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдонини ишга тушириш:
    • ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;
    • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш;
    • ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;
    • ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш;
  • уч ой муддатда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни “ЯММТ ” ИДАКда акс эттирилиши.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади. Марказнинг асосий вазифалари белгиланди:

  • иш изловчиларни рўйхатга олиш, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, иш берувчи жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;
  • вақтинча ишларни бажарувчи шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш;
  • иш изловчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринлари билан мунтазам таништириб бориш ҳамда доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш;
  • вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касбга тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)ни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • манфаатдор иш берувчилар ва иш изловчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил қилиш;
  • вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш.

 

Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.

 

Шунингдек Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат 28.04.2021 йилда ЎзАда эълон қилинган.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16