Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш кўрсаткичлари белгиланди

02.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.03.2021 йилдаги «2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини тасдиқлаш тўғрисида»ги 162-сон қарор қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг йиғма ва мақсадли прогноз кўрсаткичлари;
  • республикада пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотларини биржа савдолари орқали (шу жумладан форвард шартномалари асосида) минерал ўғитлар билан таъминлаш схемаси.

 

Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш ҳамда нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида:

а) «Ўзкимёсаноат» АЖга қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • 2021 йилда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини соф ҳолда 274 минг тоннага (шундан азотли ўғитлар ишлаб чиқаришни 246,3 минг тоннага, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни – 21,8 минг тоннага ва калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни – 6 минг тоннага) кўпайтирган ҳолда жами 1,45 млн тонна минерал ўғитлар (шундан: азотли ўғитлар – 1105,4 минг тонна, фосфорли ўғитлар – 133,4 минг тонна, калийли ўғитлар – 216 минг тонна) ишлаб чиқаришни;
  • «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқарувчининг технологик ва (ёки) ҳудудий омборларидан биржа савдоларида сотилган (шу жумладан форвард шартномалари асосида) минерал ўғитларни шартнома шартларига мувофиқ харидорларга ўз вақтида юклаб беришни таъминлаш;

б) Молия вазирлигига 1.09.2021 йилга қадар пахта ва ғаллани экиш ва парваришлаш мавсумлари учун зарур минерал ўғитларнинг мавсумлараро даврларда (шу жумладан куз-қиш даврида) кафолатланган захирасини яратиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар қийматининг 50%и миқдорида бўнак тўловларини амалга ошириш учун етарли маблағларни Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали минерал ўғит ишлаб чиқарувчи кимё ташкилотларига ажратиш чораларини кўриш топширилди.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир ой муддатда 2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг ойма-ой прогноз кўрсаткичларини агротехник тадбирлар мавсумийлиги хусусиятидан келиб чиқиб, биржа савдоларига (шу жумладан форвард шартномалари бўйича) зарур миқдорларда қўйилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

 

Қарорда белгиланишича:

  • минерал ўғитлар уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ички бозорда биржа савдолари орқали (бозор тамойиллари асосида) барча тоифадаги истеъмолчиларга тенг ҳуқуқларда чегараланмаган лотларда сотилади;
  • минерал ўғитларнинг бошланғич нархи уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда, ташкилотнинг самарали фаолиятини таъминловчи рентабеллик даражасини, шунингдек жалб қилинган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
  • биржа савдоларида сотиб олинган минерал ўғитлар охирги истеъмолчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилади, шунингдек белгиланган тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан фақат ички бозорда сотилади ҳамда уларни етарлича қайта ишланмаган ҳолда экспортга ортиш тақиқланади;
  • биржа савдоларида ички истеъмолчилар томонидан харид қилинмасдан қолган минерал ўғитлар ҳажмлари ҳар ой якунига кўра экспортга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.


 Баҳодир Бухорий.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16